ХАЛАЖ ТИЛИ

ХАЛАЖ ТИЛИ — туркий тиллардан бири. Марказий Эронда, Теҳроннинг жан. гарбида тарқалган. Сўзлашувчилар сони 20 минг киши атрофида (ўтган аср 80-й. лари охири). Шевалари 2 гурухга — шим. ва жан. гурухдарга бўлинади.

Халаж тилида қад. туркий тил элементлари, хусусан, бирламчи чўзиқ унлилар сакланган; сўз ўртаси ва охирида бошқа туркий тилларда з, т, ж, р келган ўринларда д қўлланади. Айрим келишик қўшимчалари ва феъл шаклларида ҳам бир қатор ўзига хосликлар мавжуд. Лексикада энг қад. туркий қатлам ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган сўзлар қатлами ажралиб туради; озарбайжон тилидан, эроний лаҳжалардан ўзлашмалар бор. Асосан, хотинқизлар ўртасида кундалик муомала тили ҳисобланади.

Loading...