ХАЛФА ТИЛЛО МАЖМУАСИ

ХАЛФА ТИЛЛО МАЖМУАСИ — Фаргона вилоятидаги меъморий ёдгорлик (20-а. бошлари). Мажмуа ёнмаён жойлашган 2 ҳовли, ҳовузли боғ, масжид (қ. Дўсти Худо маежиди) ва Халфа Тилло макбараси жойлашган қабристондан иборат. Халфа Тилло мақбарасининг тарҳи тўртбурчакли (7,1×9,4 м), атрофи равоқли тўсиклар билан ўралган, макбарага бош тарзидаги чуқур равокли пештоқ орқали кирилади, икки ёнидаги гудцаетабуржлари қафаса билан тугалланган. Масжид мажмуанинг шим. қисмида жойлашган. Халфа Тилло макбараси билан маежидни уларнинг ўртасидаги шийпонга ўхшаш 2 қатор ёғоч устунли дарвозахона ўзаро боғлаб туради. Дарвозахона шифтининг безаклари масжид безаклари билан уйғун, серҳашам. Х. Т. м. Фаргона меъморлигига хос мажмуот намунаси.

Loading...