ХАЛФА

ХАЛФА — 1) ўрта асрлар устахоналарида ҳунар ўрганувчи шогирд. Шогирдлик муддатини ўтагач, уста қўлида бир неча йил ишлаб, ўзи уста бўлган;

2) эски мактабда ўқувчилар етакчиси, мактабдор домла (ўқитувчи)га дастёр;

3) ҳунаркасб ўрганувчи шогирдлар бошлиғи.

Loading...