ХАЛФА ХУДОЙДОД МАЖМУАСИ

ХАЛФА ХУДОЙДОД МАЖМУАСИБухоро вилоятидаги меъморий ёдгорлик (1777—1855). Мажмуа Мадраса, масжид, ҳовли, сардоба ва қабристондан иборат. Ҳовли уч томондан бир қаватли ҳужралар билан ўралган. Ҳовлининг жан. ғарбида жойлашган масжид мурабба тархли, гумбаз билан ёпилган, уч томонига ёгоч устунли айвон ишланган, тарзи ганч ўймакорлигида, устунлари ўймакори нақшлар билан жозибадор безатилган. Сардобага зинапоя орқали кирилади. Мадрасанинг олд томонида кошин қолдиқлари сакланган. Ҳовлининг шимолий маркази орқали Халфа Худойдод қабри бўлган қабристонга ўтилади, қабр яқинида 2 устунли, шифти бўяма нақшлар билан пардозланган айвон бор. Х. Х. м. турли диний ва мемориал иншоотларни ўз ичига олган мажмуа намунасидир, тарҳи ҳамда шакли жиҳатидан 18— 19-а. лар меъморлиги учун хос. Тарихчи Носируддин алҲанафийнинг «Туҳфат уззоирин» («Зиёратчиларга туҳфа») асарида ёзилишича, Халфа Худойдод Мажмуаси шайх, яссавийлик тариқатининг намояндаси шайх Худойдод ибн Тошмуҳаммад Азизон алБухорий томонвдан қурилган.

Loading...