ХАЛИФА

ХАЛИФА (араб. — ўринбосар, ноиб) — мусулмон жамоаси ва мусулмон давлатининг диний ҳамда дунёвий бошлиғи. X. Муҳаммад пайғамбар (сав) нинг ўринбосари, умавийлар давридан бошлаб эса Аллоҳнинг ердаги ноиби ҳисобланган. Муҳаммад (сав)дан кейинги тўрт X. (Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Усмон, Али)ни хулафои рошидин, яъни тўғри йўлдан борувчи Халифалар деб аташган. Аббосийлар, фотимийлар сулоласидан бўлган ҳукмдорлар X. номи билан аталган. 13-а. дан кейин айрим мусулмон мамлакатларининг ҳукмдорлари ўзини диний бошлиқ ҳам даъво қилиб, X. номига эга бўлишган. 16-а. да турк султонлари ўзларини X. деб атай бошлаганлар, бу ҳолат 1924 й. гача, яъни усмонлилар давлати тугагунча давом этган.

Prev Article

ХАЛИЛИЙ

Next Article

ХАЛОНЕН