ХАЛИФАЛИК

ХАЛИФАЛИК — 7—8-а. ларда араб истилолари натижасида Арабистон я. о., Яқин ва Ўрта Шарқ, Шим. Африка, Испания, Марказий Осиё ва Кавказортини ўз ичига олган давлат (қ. Араб халифалиги). Ибн Халдутшнг ёзишича, «жоҳилия араблари» фақат диний сифатдаги (пайғамбарлик, валийлик, коҳинлик ва ҳ. к.) ҳокимиятни тан олганлар. Шунинг учун ҳам ҳижратдан сўнг (622 й.) Мадинада барпо бўлган ва 630—632 й. ларда бутун Арабистон я. о. ни ўз ичига олган тузум ислом динига асосланган, теократик давлат шаклини олган. Бу давлатнинг бошлиғи — расулуллоҳ — Аллоҳттг элчиси, аммо у абадий эмаслиги пайғамбарнинг ўзи томонидан қайтақайта таъкидлаб келинган. Бу давлатни келажакда бошқарадиганлар сиёсий усуллардан фойдаланишлари муқаррар эди, зеро Муҳаммад (сав) — пайғамбарларнинг охиргиси (хотам уланбиё). Биринчи бўлиб бу ҳақиқат Пайғамбар (сав) томонидан англанди. «Халифалик мендан кейин умматларим ичида ўттиз йил, сўнгра амирлик (подшолик) дир», деган мазмундаги ҳадис айнан шу фикрни исботлайди. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг номидан (ваҳий орқали) умматини бошқарган Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнгра раҳбарликка илоҳий раҳнамолик сифатига эга бўлмаган ва бунга даъво ҳам қилмаган халифалар келган. Саҳобалар бундан кейин дунёвий ишларни оддий инсон ҳукмдор — амир бошқаришини тушунганлар. Маккалик ва мадиналик саҳобалар — муҳожирлар ва ансорлар ўртасидаги баҳс фақатгина уларнинг қайси бири ана шу лавозимга сайланиши ҳақида борар эди. Абу Бакр Сиддиқнинг Халифату Расулуллоҳ — Аллоҳ элчисининг ўринбосари бўлиб сайланиши шундан далолатдир. Айнан шу даврда ҳокимият вазифаларининг (суд, молия ва ҳ. к.) бўлиниши ва уларнинг, асосан, муҳожирлар ўртасида тақсимланиши юз берган. Бу жараён, яъни давлат бошқарув тизими динийлик қиёфасини йўқотиб, дунёвий туе олиши 4 халифаАбу Бакр Сиддиқ (632 — 634), Умар ибн Хаттаб (634-644), Усмон ибн Аффон (644—656) ва Али ибн Абу Толиб (656—661) даврида узилкесил амалга ошган. Улар «алХулафо аррошидун» (тўғри йўлдан борувчи халифалар) деган ном олдилар.

Али ибн Абу Толиб вафотидан сўнг давлатни бошкарган умавий халифалар (661—750) араб тарихий адабиётида «диний тарбиядан умуман йироқ» шахслар сифатида тавсифланадилар. Халифалар расман диний ва дунёвий ягоналикни мужассам этган бўлсаларда, лекин амалда жамиятнинг диний ҳаётига таъсир кўрсатмасдилар. Диний арбоблар (муҳаддислар, қорилар, муфассирлар, фақихдар) қатлами вужудга келганки, энди диний масалалар бўйича жамоатчилик фикрини халифалар эмас, балки айнан ўша арбоблар шакллантирадиган бўлганлар.

750 й. да Аббосийлар халифалига бошланган. Умавийлардан фаркли ўлароқ аббосийлар ўз исмларига Аллоҳ сўзини кўшиб мартабали лақаблар олдилар, шу йўл билан ўз ҳокимиятларига теократик туе беришга уринганлар. Лекин амалда уларнинг кўпчилиги қўғирчоққа айланиб қолиб, бошқа қавмлар бошликлари (мае. Маҳмуд Ғазнавий), салжуқлар султони Тўғрулбек, бувайҳийлар амири Аҳмад кабиларга мубояъа (гувоҳнома) бердилар ва уларнинг ҳокимликларини қонунийлаштирдилар. 9-а. дан эътиборан Аббосийлар халифалиги парчалана бошлаган. Испанияда Кордова, Шим. Африкада Фотимийлар халифалигиниит вужудга келиши халифалик яккаю ягона бўлиши керак деган тушунчага яна бир бор зарба берган.

12-а. да Турк сулолалари заифлашиб, Бағдод халифалиги қисқа муддатга ўз қудратини қайта тиклаган эди ҳамки, мўғулларнинг қақшатқич зарбасига учради ва 1258 й. Ҳулоку охирги Багдод халифаси алМустаъсимни қатл қилган.

Шундай қилиб, Аббосийлар халифалиги мўғуллар томонидан йўқ қилинди. Аммо 1261 й. Миср мамлукларининг султони Зоҳир Байбарс дастлаб охирги Бағдод халифасининг амакиси алМустансир, сўнг яна бир вакил алҲаким I ни Қоҳирага келтириб, аббосийлар сулоласини давом эттирди. Юқорида зикр этилган иккала шахснинг ҳам ҳақиқатан аббосийларга мансуб эканини ўз вақгида акад. В. В. Бартолвд қаттиқ шубҳа остига олган эди. Қандай бўлганда ҳам Қоҳирадаги Аббосийлар халифалиги 1517 й. усмонли турклар томонидан Миср босиб олингунга қадар давом этди.

Охирги халифа ал-Мутаваккил III ни усмонли турк султони Салим I Истанбулга кўчирган ва унинг авлодлари Туркияда Мустафо Камол Отатурк томонидан дастлаб султонлик (1922 й.), сўнг халифалик (1924 й.) бекор қилингунига қадар яшаганлар.

Демак, X. ислом теократик давлати тарихда бир марта тузилган ва Муҳаммад пайгамбар шахси билан бевосита боғлиқ. Ҳозир нафақат ислом, балки бошқа ҳар қандай динга асосланган теократик давлат тузиш самарасиз ва бефойдадир, зеро 20-а. нинг йирик тарихчиси А. Тойнби таъбири билан айтганда, черков замин муаммоларини замин воситалари орқали ҳал қилишга қодир эмас. Бизнинг кўз ўнгимизда «Толибон» ислом динини ниқоб қилиб олиб, теократик давлат тузишга уриниб кўрди. Ҳоз. пайтда «Ҳизб уттаҳрир алисломий» партияси халифалик шаклидаги ягона мусулмон давлатини ташкил этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Аммо унинг бу хаттиҳаракатлари батамом асоссиз, ғайриқонуний ва ислом шариатига зиддир. Қуръони каримда Халифаликни барпо қилиш бўйича буйруқ берилмаган, қатъий далил ҳам мавжуд эмас.

Аҳаджон Ҳасанов.

Loading...