
ХАЛИЛ ибн АҲМАД
ХАЛИЛ ибн АҲМАД (тўлиқ номи Абу Абдураҳмон алХалил ибн Аҳмад ибн Амр ибн Таймир) (718, Уммон — 792, Басра) — араб олими. АлБасрий тахаллуси билан машҳур бўлган. X. ибн А. аруз илми асосчиларидан, у араб грамматикасини тизимлаштирган. «АлАруз», «Китоб ушшавоҳид» («Шоҳидлар китоби»), «анНукат вашшакл» («Мазмун ва шакл»), «ан-Нағам» («Оҳанглар»), «Маоний алхуруф» («Ёрдамчи сўзларнинг маънолари»), «Жумлат олот алараб» («Араб тилидаги нотугал гаплар»), «алАвомил» («Юкламалар») ва б. асарлари машҳур. Бизгача араб тилининг биринчи энг катта изоҳли луғати — «Китоб улайн» («Булоқ китоби») асари етиб келган; Бағдод музейида.
Ад.: Крачковский И. Ю., Избранные сочинения, т. 2, М., 1956; Звегинцев В. А., История арабского языкознания, Краткий очерк, М., 1958.