ХАЛИЛ МАРДАМБЕК

ХАЛИЛ МАРДАМБЕК (МАРДАМБЕЙ) (1895 — Дамашқ — 1959.21.7) — араб шоири, адабиётшунос, давлат арбоби (Сурия). Лондон университетини тугатган (1929). Дамашкдаги Араб ФА аъзоси (1925) ва президенти (1953—59), Қохирадаги Араб тили академияси аъзоси (1948 й. дан), Ироқ ФА аъзоси (1949 й. дан), Сурия ҳукуматида Маориф (1948) ва Ташки ишлар (1953) вазири. Х. М. Сурия адабиётшунослиги ривожига катта хисса қўшган, Дамашкда «АрРобита валадабиийа» («Адабий алоқалар») адабий жамияти (1921) ва шу номдаги адабий жур. (1929), шунингдек, «АсСақофа» («Маданият») адабий жур. асосчиларидан. «Сурия шоирлари» (1—3-ж. лар, 1954), «Араб адабиёти тарихи» (1—5ж. лар, 1955) монографияларининг муаллифи. Ўрта аср араб шоирлари Ибн Хаййус, Ибн Унайн, Али ибн алЖахма асСомий ва б. нинг девонларини изоҳлар билан нашр эттирган. Халил Мардамбекнинг араблар бирлигига даъват этувчи шеърлари ва шеърий драмаларида миллатпарварлик оҳанглари кучли. Шеърлар девони шоирнинг вафотидан сўнг нашр этилган.

Loading...