ХАЛИЛ СУЛТОН

ХАЛИЛ СУЛТОН (1384-1411.4.11) темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори (1405—09). Амир Темурнинт набираси. Мироншоҳнит ўтли. Сароймулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Х. С. Соҳибқироннинг Ҳиндистонга килган юришида (1399— 1400) қатнашиб катта жасорат кўрсатган. Куйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Темурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. Соҳибқироннинг Хитойга килган юришида Халил Султон қўшиннинг ўнг қаноти бошлиғи этиб тайинланган. 1405 й. Амир Темур вафот этгач, Мовароуннахр тахтини эгаллаган. Ўзига қарши бош кўтарган амирлар (Худойдод, Оллохдод, Шайх Нуриддин ва б.)га қарши бетиним курашган. Давлат хазинасини беҳуда сарфлаб, ҳокимиятни бошқаришда хотинининг сўзларига амал қилган. Саройдаги катта мансабларга тасодифий кишилар тайииланган. Бу бошқа темурийларнинг қаттиқ норозилигига учраган. Хуросон ҳукмдори Шоҳрух катта қўшин билан Мовароуннахрга юриш қилиб, Самарқандни эгаллаган. Шоҳрух билан тузилган шартнома (1409) натижасида Мовароуннаҳрдан воз кечган. Халил Султонга Рай берилган. Умрининг охиригача шу ерда яшаган. Халил Султон вафот этгач, Шодимулк ҳам ўзини ўддирган.

Loading...