ХАЛЬКОФИЛЬ ЭЛЕМЕНТЛАР

ХАЛЬКОФИЛЬ ЭЛЕМЕНТЛАР (юн. chalkos — мис ва phileo — севаман) — норвегиялик геокимёгар В. М. Гольдшмит таснифи бўйича Ер пусти ва метеоритларда учрайдиган сульфид рудаларининг кимёвий элементлари. Элементлар даврий системасининг қўшимча гуруҳидаги 19 элементдан иборат: Си, Ag, Аи, Zn, Cd, Hg, Ga, Ln, Tl, Po, Ge, Sn, Pb, As, Sb, Bi, S, Se, Те. Х. э. нинг металлари S, Se, Tl га ўхшаш. Бу элементлар табиатда сульфидлар, селенидлар, теллуридлар ва сульфотузлар (фақат қалайгина касситерит SnO2) тарзида мавжуд. Au, Ag, Си, As, S, Bi ва б. айрим Халькофиль элементлар табиатда элементар ҳолатда мавжуд. Барча Халькофиль элементлар Ер пусти массасининг 0,046% инигина ташкил этади, лекин муайян шароитларда тўпланиш хусусиятига эга бўлганлигидан руда конлари, асосан, гидротермал томирли конлар ҳосил қилади. Си, Ph, Zn ва қисман Ag чўкинди жинсларда стратиформ (яхлит) руда ётқизиқларини ҳосил қилади. Сульфид рудалари (Х. э. нинг Ер пўстида тўйинган шакдда учраши) рангли металлургияда ва саноатнинг бошқа соҳаларида хом ашё сифатида катта амалий аҳамиятга эга.

Loading...