ХАЛЬКОЗИН

ХАЛЬКОЗИН (юн. Chalkos мис) , мис ялтироғисульфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cu2S; аралашма ҳолида Ag, баъзан Fe, Co, Ni, As бўлади. Ромб ва гексагонал сингонияда кристалланади. Одатда, тупроқсимон массалар ҳолида учрайди. Ранги қўрғошинга ўхшаш, кулрангдан қорагача. Металддек ялтироқ, хира, мўрт ва осон болғаланувчан. Қаттикдиги 2,5—3; зичлиги 5,5 — 5,8 г/см3. Электр ўтказувчан. Мис рудалари таркибига киради. Ер юзасида оксидланиш натижасида X. ҳисобига куприт, малахит, азурит, туғма мис ва миснинг бошқа минераллари ҳосил бўлади. Халькозиннинг гипоген ва гиперген турлари маълум. Асосий массаси экзоген шароитда, мис сульфид конларининг иккиламчи сульфидли бойиш зоналарида пайдо бўлади. X. мисга энг бой сульфид, мис эритиб олинадиган руда ҳисобланади. Борнит, халькопирит ва б. сульфидлар билан ассоциацияда учрайди. АҚШ, Чили, Африка, Қозоғистон (Жезқазған)да X. конлари бор. Ўзбекистонда Чатқол, Ҳисор тоғларида топилган.

Loading...