ХАЛЬМАХЕРА

ХАЛЬМАХЕРА, Жайлоло — Индонезиядаги орол. Молукка ороллари таркибидаги энг катта орол. Майд. 18 минг км2. Мураккаб шаклга эга: 4 та ярим ороли марказдан елпиғичга ўхшаб чўзилиб кетган. Рельефи тоғли, энг баланд жойи 1635 м (Гамкуноро ҳаракатдаги вулкани). Доим яшил тропик ўрмонлар билан қопланган. Кокос пальмазорлари бор. Четга зираворлар, қимматбаҳо ёғоч чиқарилади. Энг катта порти — Жайлоло.

Loading...