ХАЛҚ СЕЛЕКЦИЯСИ

ХАЛҚ СЕЛЕКЦИЯСИ — селекциянинг ривожланиш тарихидаги бир боскич ва йўналиш; қ. х. экинларининг янги нав, клон, пайвандларини ҳамда чорва молларининг янги зотлари, гурухларини номаълум муаллифлар, миришкор деҳқонлар ва чорвадорлар томонидан оддий усулларда танлаб, саралаб яратилиши. Халқ селекцияси бир неча минг йиллик тарихни ўз ичига олади. Ўрта Осиё ҳудудида кўпгина маданий экинлар — буғдой, арпа, шоли, мева, узум, сабзавотполиз экинлари ва б. бундан бир неча минг йил аввал ўстирилганлиги маълум. Одамлар экинларни экиш, уларга ишлов бериш билан бир қаторда улар орасидан қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган нусха, шаклларини танлаб, сакдаб, кўпайтириб борганлар ва шу тариқа Халқ селекцияси пайдо бўлган. Чорвачиликда ҳам аерлар давомида танлаш ва саралаш асосида қорамол, қўй, эчки, от ва туяларнинг қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган кўплаб ноёб зотлари яратилган (хисори, саражи куй зотлари, қорабайир, лақай от зотлари, зебусимон сигар зотлари). Халқ селекцияси анъаналари ҳоз. даврда хам илмий селекция усуллари ва муассасалари билан ёнмаён давом этиб келмоқда.

Ўзбекистонда 20-а. нинг 40-й. лари бошида сурхондарёлик Муслима Бегимова машхур «Муслимка» буғдойини кашф этди. Н. Ниёзов (Тошкент вилояти) ғўзанинг мева шохлари чекланган навларини (Н, ва Н2), К. Неъматшоев (Андижон вилояти) 108—Ф навидан мева шохларининг бўғимлари жуда калта, тупи ихчамлиги билан фаркланадиган ғўза нусхаларини (Пахтаобод нави), У. Абдуллаев (Наманган вилояти) Косон навини, Н. Ҳайдаров (Фарғона вилояти) Бешариқ навини яратдилар. 1950—90 й. ларда полизсабзавотчиликда халқ селекциячилари қовун ва тарвузнинг 50 дан ортиқ навларини (Аббосхон Алигавҳаров, Ўринбой Каримов, Ҳошим Қосимов, Тиркаш Тожиев, Ҳакимполвон Усмонов, Хўжамберди Қўшоқов, Матвафо Юсупов), картошканинг Обидов (Али Обидов), помидорнинг Юсупов (Карим Юсупов) навини яратдилар ва бу навларнинг кўпчилиги давлат реестрига киритилган ва рнлаштирилган.

Халқ селекциячилари яратган навлар экин турлари коллекцияларини бойитишда муҳим аҳамиятга эга. Бу навларнинг кўпчилиги селекцияда бошланғич материал сифатида ҳам фойдаланилади.

Баҳодир Норматов, Абдулазиз Аббосов.

Loading...