ХАЛҚАРО БИРЛИКЛАР ТИЗИМИ

ХАЛҚАРО БИРЛИКЛАР ТИЗИМИ (СИ — Sisteme Internationale) — физик катталикларнинг асосий ва ҳосилавий ўлчов бирликлар тизими. Ўлчов ва тарозилар бўйича Парижда ўтказилган 11Бош конференцияда қабул қилинган (1960). Халқаро бирликлар тизимини еттита асосий бирлик, иккита қўшимча бирлик ва ҳосилавий бирликлар ташкил этади. Асосий бирликлар: узунлик бирлиги — метр (м), масса бирлиги — килограмм (кг), вақт бирлиги — секунд (с), термодинамик тра бирлиги — Кельвин (К), ток кучи бирлиги — ампер (А), ёруғлик кучи — шам, кандела (кд) ва модца микдори — моль (моль). Кўшимча бирликлар: ясси бурчак бирлиги — радиан (рад), фазовий бурчак бирлиги — стерадиан (стер). Ҳосилавий бирликлар асосий улчов бирликларидан фойдаланиб маълум физик қонуният асосида аниқданади. Бунда коэффициент улчамга эга эмас ва бирга тенг деб олиниши керак.

Физик катталикнинг берилган бирликлар тизимидаги асосий физик катталиклар улчамлари билан боғланиши ифодасига шу катталикнинг ўлчамли’ги деб аталади. СИ тизимида асосий катталиклар узунлик, масса, вақт, электр токи кучи, термодинамик тра, ёруғлик кучи, модда миқдори ўлчамликлари мое равишда L, М, Т, I, Q, J, Л^оркали ифодаланади.

Халқаро бирликлар тизими фан ва техниканинг барча соҳаларини ўз ичига камраб олади. Халқаро бирликлар тизимида механик, иссиклик, электр, магнит ва б. катталиклар ўзаро боғланган булади. Ушбу тизимнинг асосий ва ҳосилавий бирликлари амалий ўлчашлар учун жуда қулай ҳисобланади.

Loading...