ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК — халқаро иктисодий муносабатларнинг муҳим кўринишларидан бири. Жаҳон хужалигининг ривожланиб, глобаллашув жараёнининг чуқурлашиб бориши билан Халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг миллий иқтисодиёт тараққиётидаги аҳамияти ортиб боради. Унинг асосий субъектлари — давлатлар, трансмиллий компаниялар, минтақавий ва халқаро иктисодий ташкилотлар ҳисобланади. 20-а. нинг 80-й. ларидан эътиборан, Халқаро иқтисодий ҳамкорлик доираси кенгайиб, иқтисодий муносабатларни кенг кўламда қамраб одди, ташки ва халқаро савдо, кредит муносабатлари, валюта ва тўлов — ҳисобкитоб соҳаси, миграция ва капитал чиқариш, минтақавий интеграция, трансмиллий компанияларни ташкил этиш ва кредитмолия интларини шакллантириш, халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиб, илмийтехника ва и. ч. соҳаларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Халқаро иқтисодий ҳамкорлик унинг субъектлари иктисодий манфаатларини миллий чегаралардан ташқарида рўёбга чикдришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Жаҳон давлатлари ўзларининг туб ички манфаатларини амалга ошириш мақсадида, ижтимоийиқгисодий тараққиёт даражасидан келиб чиққан ҳолда Халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг муайян йўналишларида фаоллик кўрсатадилар. Мас, саноати ривожланган мамлакатларнинг ахборот технологиялари савдосида, халқаро валютакредит ва молиявий интлар фаолиятида юқори мавқе билан иштироки кузатилади. Ривожланаётган мамлакатлар Халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг ишчи миграцияси, капитал киритиш, инвестицией товарлар импорти йўналишларига устуворлик берадилар.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида жаҳон хўжалигига чуқурроқ интеграциялашиш мақсадида Халқаро иқтисодий ҳамкорлик бир неча йўналишларида ривожлантирилмоқда. Ташқи савдо таркибини такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятида қатнашиш, минтақавий иқтисодий бирлашмалар билан ҳамкорлик қилиш шулар жумласидандир. Кейинги йилларда Ўзбекистон ишчи кучини экспорт қилиш борасида ҳам хориж мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда (яна қ. Халқаро меҳнат тақсимоти, Ташқи савдо).
Неьмат Холматов.