ХАЛҚАРО МАДАНИЯТ КАРВОНСАРОЙИ

ХАЛҚАРО МАДАНИЯТ КАРВОНСАРОЙИЎзбекистон Бадиий академиясининг илмиймаърифий маркази. 2002 й. ўзбекяпон ҳамкорлиги ривожида ташкил бўлган. Биноси Хираяма Икуо маблағига қурилган. Бино 2 кием (А ва Б блок) дан иборат: А блокда кутубхона, конференция зали, маъмурий хоналар, лаборатория ва б., Б блокда «Буюк ипак йўли керамикаси» музейи, кўргазма зали, археологик топилмаларни таъмирлаш лаб. жойлашган. Маданият карвонсаройи тарих, маданият, археология, этн. ва санъат йўналишларини ўз ичига олади. Марказнинг асосий вазифаси — Буюк ипак йўли давлатлари, Ғарб ва Шарқ, Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва илмфанини чуқур ўрганиш ва тарғиб қилиш, бу борада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ва чет эл ҳамжамиятининг шу сохалар бўйича билим даражасини кенгайтириш. Хираяма Икуо жаҳон маданияти ва санъати ривожини ўз ичига олган 2 мингта китобни марказ кутубхонасига такдим этди, 2004 й. Япония ҳукумати кўргазма ускуналар мажмуасини совға қилди. Марказда халкаро анжуманлар, кўргазмалар, концертлар, ижодий учрашувлар ўтказиш анъанага айланди. Шунингдек, ўзбекяпон археологик экспедициялар ҳамкорлигининг келажак йўлланмалари белгиланмоқда. «Буюк ипак нули керамикаси» музейи фаолият кўрсатмоқда.

Музей Ўзбекистон ҳамда Хитой, Эрон, Вьетнам каби хорижий давлатларнинг қад. қулоллик мактабларига оид тўпламлар, археологик экспедициялар даврида топилган (Тошкент вилоятидаги Қанқа, Сурхондарёдаги қад. ёдгорликлар) ноёб экспонатларга эга.

Loading...