ХАЛҚАРО МЕТЕОРОЛОГИЯ ТАШКИЛОТИ

ХАЛҚАРО МЕТЕОРОЛОГИЯ ТАШКИЛОТИ — метеорологияга дойр халкаро аҳамиятга молик тезкор ва илмий масалаларни биргаликда ҳал килиш мақсадида метеорологик хизматларнинг ишини мувофиқлаштириш учун тузилган ҳамкорлик ташкилоти. 1871 й. да Женевада асос солинган. Дастлаб Халқаро метеорология ташкилоти директорлар конференциясидан иборат бўлган, кейинчалик президент томонидан бошқариладиган ижрочи котибиятдан, шунингдек, жаҳондаги метеорология тармоклари, аэрология, иклимшунослик, синоптик ахборотлар ва б. масалалар билан шуғулланадиган бир қатор комиссия ва кичик комиссиялардан иборат бўлиб қолди. Бу ташкилот айрим ҳолларда халқаро съездлар уюштириб туради. БМТ метеорология хизмати директорларининг Вашингтон конференцияси қарорига биноан, 1947 й. да Халқаро метеорология ташкилоти ўрнига Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ташкил қилинди (унга 150 дан ортиқ давлат аъзо, Ўзбекистон Республикаси 1992 й. 23 декабрда аъзоликка қабул қилинган).

Loading...