ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ, ХМК

ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ, ХМК (IFC, International Finance Corporation) — БМТнинг ихтисослаштирилган муассасаси; Жаҳон банки гуруҳига киради. 1956 й. да Халкаро тикланиш ва тараккиёт банки (ХТТБ) нинг филиали тарзида ташкил этилган, кейинчалик мустақил юридик шахс. Аъзо давлатлар сони 174 та (1998). Штабквартираси Вашингтонда. ХМК нинг олий органи — Бошқарувчилар кенгаши ва директорат (24 ижрочи директорлар)га директорлари киради ва улар ХМКда ҳам тегишли лавозимларни эгаллайдилар. ХТТБ президенти ХМКнинг ҳам президенти хисобланади. ХМКнинг ижрочи вицепрезиденти умумий бошқарув ва корпорациянинг жорий операцияларига жавоб беради. Бундан ташқари 5 минтақавий [Африка (Сахара жан. роғидан), Осиё; Урта Осиё, Яқин Шарқ ва Шим. Африка; Европа; Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси] ва 4 тармоқ (агробизнес; кимё, нефть кимёси ва ўғитлар; инфратузилма; нефть, газ ва тоғкон саноати) департаментлари ишини назорат қилади. комиссияси фаолият кўрсатади. Корпорациянинг расмий мақсадлари: хусусий секторга молшший ёрдам кўрсатиш билан ривожланаётган мамлакатларнинг иқгисодий ўсишига кўмаклашиш, шунингдек, и. ч. соҳасида тадбиркорликни рағбатлантириш орқали аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ўсишига ёрдам кўрсатиш. ХМК фақат юқори рентабелли лойиҳаларга кредитлар ажратади. Қарзлар 15 йилга қадар муддат билан ссуда капитали бозоридаги ўртача йиллик фоиз ставкаларидан юқорироқ фоиз ставкаларида берилади.

1961 й. дан корпорация кредитлар ажратиш билан бирга қурилаётган корхоналар акциядорлик капиталига инвестициялар киритиш ва кейинчалик бу акцияларни хусусий инвесторларга сотишни ҳам амалга оширади. Корпорация иштироки ҳиссаси, одатда, акциядорлик капиталининг 1/5 қисмидан ортиқ бўлмайди. 1986 й. да ХМКда хорижий инвестициялар бўйича Маслаҳат хизмати ташкил этилган. Бу хизмат ҳукуматларга узоқ муддатли ривожланиш эҳтиёжлари учун капитал жалб этиш, мақбул инвестиция муҳитини яратиш учун қонунчилик, стратегиялар, қоида ва тартиблар масалаларида маслаҳатлар беради. ХМК молиялаштиришда ҳукуматлар кафолатларини қабул қилмайди ва хусусий молия тузилмаси тарзида ўзининг молиявий ва б. хизматларини бозор нархларида тақдим этади.

АҚШ долларидан ортиқ маблағларини йўналтирган.

2002 й. да Тошкентда ХМКнинг миссияси иш бошлади. Корпорация Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантиришга, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшиб келмоқда. 2002 й. да ХМК Узбекистан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш учун 45,0 млн. АҚШ доллари ажратди.

21-а. бошидан Ўзбекистонда ХМК нинг «Марказий Осиёда лизингни ривожлантириш бўйича лойиҳа»си амалга оширилмоқда. 2002 й. охирларида ХМК Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда «Узбеклизинг Интернешнл» компаниясига 4,5 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очди.

Хўжаёр Шеннаев.