ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ВА КИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ҲАРАКАТИ — умумжаҳон инсонпарварлик ҳаракати. 1863 й. да асос солинган. Мазкур ҳаракат 3 тузилма — Халқаро Кизил хоч қўмитаси (ҲҚХҚ); Халқаро Қизил хоч ва Кизил ярим Ой жамиятлари федерацияси (ХКХ ва ҚЯОЖФ): Кизил Хоч ва Кизил ярим Ой Миллий жамиятлари (МЖ)дан иборат: Ҳ. Қ. Х. ва Қ. я. О. ҳ. уччала тузилмасининг фаолият ваколатлари Ҳ. Қ. Х. ва Қ. я. О. ҳ. нинг Устави (1986) ва Севилья битими (1999) асосида белгиланган. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси инсонпарварлик ташкилотидир. Асосан, қуролли тўқнашувларда жабрланганлар, қуруқлик ва денгиздаги ярадор ва бемор ҳарбий хизматчилар, ҳарбий маҳбуслар, фуқаро аҳолига ёрдам бериш, шунингдек, ҳарбий низолар ва б. фавқулодда вазиятлар оқибатида ажрашиб қолган ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириш вазифасини бажариб, бетараф воситачи сифатица инсонпарварлик ёрцами кўрсатади. Тинчлик соҳасидаги фаолият учун Нобель мукофоти билан такдирланган (1917, 1944, 1963 й. лар). Қароргоҳи Женева ш. да. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой жамиятлари федерацияси 1919 й. тузилган инсонпарварлик ташкилоти. Дунёнинг 181 мамлакати Миллий жамиятларини бирлаштиради (2004). Асосан, табиий офатларга тайёрланиш ва уларга муносабат билдиришда Миллий жамиятларга ёрдам бериш, табиий офатлар, техникавий ва саноатдаги авариялар, фалокатларда алоҳида халқаро инсонпарварлик ёрцами кўрсатишга оид амалларни ташкил этиш ва мувофиклаштириш, аҳоли саломатлиги профилактикаси, энг муҳтож кишиларга қараш ва уларга тиббийижтимоий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, аҳолини 1ёрдам кўрсатишга ўқитиш, кўнгиллиликни ривожлантириш вазифаси билан шуғулланади. ХҚХ ва ҚЯОЖФ фаолиятини Котибият таъминлаб туради. У Женева ш. да жойлашган. Қизи л Хоч в а Қизил ярим Ой Миллий жамиятлари — ҳукуматлари Женева конвенцияларига имзо чеккан мамлакатлардага Миллий жамиятлар. Кридага кўра, ҳар бир мамлакатда фақат битта Кдзил Хоч ёки Кизил ярим Ой Миллий жамияти тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Кизил ярим Ой жамияти 1925 й. ташкил этилган бўлиб, собиқ СССРнинг Кизил Хоч ва Кизил ярим Ой жамиятлари уюшмаси таркибига кирар эди. 1992 й. да мустакил Миллий жамият мақомига эришди. 1995 й. да Халқаро Кизил Хоч Қўмитаси томонидан эътироф этилиб, Халқаро Кизил Хоч ва Кизил ярим Ой жамиятлари федерациясига аъзо бўлди (яна қ. Ўзбекистон Ҳизил ярим Ой жамияти).
Михаил Кремков.