ХАЛҚАРО СУД — БМТнинг асосий судлов органи. 1945 й. ташкил топган. Давлатлар ўртасидаги юридик низоларни уларнинг розилиги билан ҳал қилади ва ҳуқуқий масалалар бўйича тавсиявий хулосалар беради. 15 нафар судья лардан иборат, улар БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан 9 йилга сайланади. БМТ Уставининг ажралмас қисми ҳисобланадиган Статут асосида иш олиб боради. Халқаро суд Гаага ш. да жойлашган.