
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР
ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР — давлатларнинг ёки ҳукумат қарамоғида бўлмаган миллий жамият (ассоциация) ларнинг сиёсий, иқгисодий, ижтимоий, фантехника, маданият ва ш. к. соҳаларда умумий мақсадларга эришиш учун тузилган уюшмаси; давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим шаклларидан бири. Халқаро ташкилотлар 19-а. да вужудга кедди ва 2жаҳрн урушидан кейин кўплаб тузила бошлади. Ҳоз. кунда Халқаро ташкилотларнинг сони 4 мингдан ортиқ бўлиб, 300 таси ҳукуматлараро ташкилотдир. Халқаро ташкилотлар ўзига хос бир қанча хусусиятлари билан ажралиб туради. Жумладан, Халқаро ташкилотларнинг тузилмаси, асосий мақсад ва ташкилот фаолиятининг йўналишларини белгилаб берувчи таъсис ҳужжати (устави) бўлади; бундай ташкилотлар доимий ёки вақтвақти билан фаолият юритади; кўп томонлама музокаралар ва муаммоларни муҳокама қилиш улар фаолиятининг асосий усули ҳисобланади; қарорлар овоз бериш ёки консенсус йўли билан қабул қилинади; қарорлар, одатда, тавсиявий кучга эга бўлади. Ҳукуматлараро Халқаро ташкилотлар ва ноҳукумат Халқаро ташкилотлар, шунингдек, умумжаҳон ва минтақавий ташкилотлар фарқланади.
Халқаро ташкилотлар ташкилот, иттифоқ, жамғарма, банк, агентлик, марказ ва ш. к. номлар билан аталади.
Ўзбекистон Республикаси 50 дан ортиқ нуфузли Халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзосидир.