ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК

ХАЛҚАРО ХАВФСИЗЛИК — халқаро муносабатлар тизими; ҳамма давлатлар томонидан риоя қилинадиган халқаро ҳуқуқнинг принцип ва нормалари; давлатлар ўртасидаги жанжалли масалаларни ва келишмовчиликларни куч ва куч ишлатиш хавфи билан бартараф этишни истисно қилишга асосланган. Халқаро хавфсизлик принциплари куйидагиларни назарда тутади: ҳамма давлатлар учун баббаравар хавфсизликни таъминлаш; ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда амалий кафолатларни юзага келтириш; ҳар бир халқнинг суверен ҳуқуқларини сўзсиз ҳурмат қилиш; халқаро танглик ва минтақавий низоларни сиёсий йўл билан адолатли бартараф этиш; давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш; халқаро терроризмкя олдини олишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш; геноцид, апартеидам тугатиш, фашизмнш тарғиб қилмаслик, дискриминацияпинг ҳар қандай шаклларини халқаро амалиётдан йўқотиш; қамал ва санкциялардан (жаҳон ҳамжамияти тавсияларисиз) воз кечиш. Халқаро хавфсизликнинг ажралмас қисми БМТ Устави билан мустаҳкамланган амалдаги коллектив хавфсизлик механизмидир.

Халқаро хавфсизлик ҳар бир даврда турли омилларга: халқаро алоқаларнинг ривожланиш йўналишлари ва хусусиятига, цивилизация даражаси, маънавият ва ш. к. га боғлиқ бўлади. Шахс, синф, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг фаолияти Халқаро хавфсизликга жиддий таъсир кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси жаҳонда, хусусан, Марказий Осиёда хавфсизлик таъминланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Президент И. А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган «Минтақавий хавфсизликдан халқаро хавфсизликни таъминлаш сари» концепцияси Халқаро хавфсизликни таъминлашнинг янги қоидаси сифатида жаҳон миқёсида тан олинмоқда.

Loading...