ХАЛҚОБОД

ХАЛҚОБОД (1993 й. гача Комсомолобод) — Сурхондарё вилояти Музработ туманидати қишлоқ, туман маркази. Туманнинг шарқида, 320 м баландликда жойлашган. Якин т. й. станцияси — Шеробод (10 км). Халқободдан вилоят маркази (Термиз)гача 52 км. Ахрлиси 7,5 минг кишига яқин (2004). Аҳолиси ва хўжаликлари Занг каналидан сув олади. Шунингдек, артезиан қудуқлардан олинган ичимлик сувидан фойдаланилади. Халқободда туман ҳокимияти биноси, алоқа уйи, деҳқон бозори, автовокзал, универсал магазин, меҳмонхона, новвойхона, маданий, маиший ва савдо хизмати кўрсатиш шохобчалари бор. Марказий кутубхона, маданият уйи, Бахт уйи, марказий касалхона (180 ўрин), поликлиника, дорихоналар мавжуд. Халқободдан Термиз ш. гача автобуслар катнайди.