ХАЛҚОБОД — Наманган вилояти Поп туманидаги шаҳарча (1966 й. дан). 1948 й. да иссиқлик электр маркази ва «Ўзбектомёпқич» ктининг қурилиши (1965) муносабати билан вужудга келган. Яқин т. й. станцияси — Поп (3 км). Ахолией 8 минг киши (2003). Халқободда ўрамли том ёпқич ашёлар к-ти (рубероид, пергамин, картон, изоляция материаллари и. ч.), нотўқима материаллар и. ч. бирлашмаси мавжуд. Умумий таълим мактаблари, 2 кутубхона, соғломлаштириш пунктлари, поликлиника бор.