ХАЛТАЛИ БЎРИ

ХАЛТАЛИ БЎРИ, Тасмания бўриси (Thylacinus cynocephalus) — йиртқич халталиларга мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Гавдасининг уз. 100—130 см, думи 50—65 см. Танаси чўзиқ, оёкдари узун, орқа оёқларида 1 бармоғи йўқ. Халтаеи танасининг кейинги қисмида очилади, сут сўрғичлари 4 та. Қозиқ ва озиқ тишлари кучли ривожланган. Динго (ёввойи ит) тарқалмасидан олдин Австралиянинг барча ҳудудларида яшаган. Европаликлар Австралияни кашф этганида фақат Тасмания оролида дарахтзорларда қолганлиги аникланган (2 номи шундан). 2—4 та дан болалаган. Халтали бўри сўнгги марта 20 а. нинг 40-й. ларида учратилган. Ҳозир кирилиб кетган бўлиши мумкин. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Loading...