ХАЛТАЛИ БЎРСИҚЛАР

ХАЛТАЛИ БЎРСИҚЛАР, банди кутлар (Peramilidae) — халтали сут эмизувчилар оиласи. Танасининг уз. 17—50 см, думи 9—26 см, вазни 4,7 кг. Олдинги оёқларида 2—4 бармоқлари узун ва кучли тирноқли; орқа оёқларидаги 2 ва 3бармоқлари ёпишиб ўсган бўлиб, фақат тирноқлари ажралиб туради. Бу тирноқлар ёрдамида юнгини тозалайди. Халтаси танасининг кейинги қисмида пастга қараб очилади. Халтаяилар орасида йўлдошга эга бўлган ягона вакил ҳисобланади. Эмбриони худди ҳақиқий йўлдошлилар сингари имплантация бўлади. 17—19 тури маълум. Австралия, Тасмания, Янги Гвинея ва б. о. да тарқалган. Қуруқликда сакраб ҳаракатланади. Кўпчилиги ҳашаротхўр. Йилда 1 марта 2—8 бола туғади. Бўғозлик даври қисқа — 12,5 кун. Айрим Халтали бўрсиқлар териси ва гўшти учун овланган. Сони жуда камайиб кетган.

Prev Article

ХАЛС

Next Article

ХАЛТАЛИЛАР