ХАЛТАЛИ ИБЛИС

ХАЛТАЛИ ИБЛИС, Тасмания иблиси, Тасмания шайтони (Sarcophilus harrisii) — йиртқич халталиларга мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уруғнинг ягона тури. Гавдасининг уз. 50 см га, думи 25 см га яқин. Танаси миқти, оёклари калта. Орқа оёқларида 1бармоғи бўлмайди. Халтаси танасининг кейинги қисмига очилади. Сут безлари сўрғичи 4 та. Йиртқич ва озиқ тишлари кучли ривожланган. Тасмания о. бута ва чакалакзорларида яшайди. Этхўр. Йилига 1 марта 4 тадан болалайди. Паррандачиликка зиён келтиргани сабабли кўплаб овланган. Сони камайиб кетган.

Loading...