ХАЛТАЛИ ОЛМАХОНЛАР

ХАЛТАЛИ ОЛМАХОНЛАР (Petaurus) — кускуслар оиласига мансуб халтали сут эмизувчилар. Танасининг уз. 12 — 32 см, думи 15—48 см. Олдинги ва кейинги оёқлари ораси тери парда билан туташган. 4 тури бор. Австралия, Тасмания, Янги Гвинея о. да тарқалган. Дарахтда яшайди. Оёклари орасидаги тери пардасини ёзиб, шохдан шохга ёки бир дарахтдан иккинчисига 70 м гача парвоз килади.

Loading...