ХАЛЦЕДОН

ХАЛЦЕДОН (Мармар денгизи соҳилидаги қад. Халкедон ш. номидан) — минерал, кварцнинг ёпиқ кристалли тури. Таркибида аралашма ҳолда Ғе3+, А13+, 1—1,5% сув ва б. бўлади. Толалари параллел ва радиал шуъласимон шакллар ҳосил қилади. Куртак, пўстлоқ ва шодасимон ҳамда сталактитга ўхшаш агрегат, томир ва конкрециялар ҳосил қилади. Оқ, кулранг, ҳаво ранг, сариқ, кўк, қизғишқўнғир рангли тури кўп. Мумдек ялтироқ. Қаттиқлиги 6,5—7, зичлиги 2,6 г/см3. Мумли Халцедоннинг турлари: ранги бўйича — сердолик, хризопраз, сардер, моховик, сапфирин ва б. ; текстураси бўйича — агат (ақиқ), оникс ва б. мавжуд. Кимёвий ва биоген чўкинди жинслар таркибига киради. X. — кенг тарқалган жинс ҳосил қилувчи минерал. Паст трали гидротермал эритмалардан ҳамда диагенез, эпигенез ва нураш жараёнларида ҳосил бўлади; иссиқ булоқларда тўпланади. X. кўпгина кремнийли жинслар, шунинтдек, яшманинг асосий компоненти. Кўпинча кварц ва опал билан бирга учрайди. Абразив материал сифатида, соат тошлари, заргарлик буюмлари тайёрлащда қадимдан ишлатилади. Байкал орти шаркида (Тудцун), Урал (Магнитогорск), Кавказ жан. да (Ахалтака), Қрим (Қорадоғ) да X. конлари мавжуд. Ўзбекистонда Қурама тоғларида, жан. ҳудудларда ва Тошказғанда топилган.