ХАЛЬЦИДЛАР (Chalcidoidea) пардақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротларнинг катта оиласи. 27 оила, 8 мингга яқин тури мавжуд. Танасининг уз. 1—3 (айримлариники 10)мм. Ранги яшил, қора ёки сариқ бўлиб, товланади. Мўйлови камида 15 бўғимдан иборат. Одд елка, одатда, қисқа, қанот қопқоғига етмайди. Ўрта елкаси баъзан бўйлама эгатли. X. турли ҳашаротлар — кокцидлар, ўсимлик битлари (ширалар), икки қанотлилар ва б. нинг ички ёки ташқи паразита. X. орасвда иккиламчи паразитлар, яъни фойдали бирламчи паразитни нобуд қиладиган паразитнинг паразитлари (ўта паразитлари) ҳам бор. Личинкалари паразитлик қилиб яшайди. Ривожланишнинг турли фазасидаги ҳашаротлар хўжайинлик вазифасини ўтайди. Паразит, одатда, хўжайинга тухум қўяди. Мавсумда 7 авлод беради. X. дан кўпгина қ. х. зараркунанда ҳашаротларига қарши биологик курашда фойдаланилади. Айниқса, Хальцидлардан афелинус ва трихограмма катта амалий аҳамиятга эга.