ХАЛХИНГОЛ

ХАЛХИНГОЛМонголия ва Хитойдаги дарё. Уз. 233 км, ҳавзасининг майд. 17 км2. Катта Хинган тоғларининг ғарбий ён бағридан бошланиб, Барги текислигидан оқади ва 2 тармоққа бўлиниб, БуирНур ва ОрчунГўл кўлларига қуйилади. Уртача сув сарфи 25 м3/сек. X. Г. бўйида 1939 й. да Совет Иттифоқи ва Монголия қўшинлари билан ягюн ҳарбий кисмлари ўртасида жанг бўлган.