ХАМИР

ХАМИР — ун, сув, сут, ёғ, туз қўшиб тайёрланадиган ярим фабрикат. Турли таомлар, нон, кандолатчилик ва макарон маҳсулотлари, ширинликлар тайёрлашда ишлатилади. Мўлжалланган маҳсулотга қараб турли Хамирлар тайёрланади. Оддий ошхамир — тоғорачага эланган ун солиниб, олдиндан тайёрланган намакобдан озоздан қўшиб хамир қорилади, яхшилаб пишитиб ийланади. Тайёр Хамирни тиндириш учун зувала қилиб, 10—15 мин. ўраб қўйилади, сомса, чучвара, угра, норин, лағмон ва б. таомлар тайёрлаш учун юпқа қилиб ёйилади. Бундай Хамирни тайёрлаш учун 1 кг унга 2 стакан илиқ сув, 2 чой қошиқ туз солинади. Оширма ёки хамир-турушли нон хамир тоғорачадаги сувга туз ва хамиртуруш солиб эритилгач, мўлжалдаги ун солинади ва озоздан сув қўшиб X. қорилади. Тайёр X. усти қалинроқ нарса билан ёпилиб, ошириш учун бир соатга иссиқроқ жойга қўйилади. Хамирнинг ошганлиги кўпчиши ва орасида майда ғовакчалар пайдо бўлганлигидан билинади. Оширма X. тайёрлаш учун 1 кг унга 2 чой қошиғида туз, 2 стакан илиқ сув, 25—30 г хамиртуруш керак бўлади. Оширма Хамир дан, асосан, нонлар, айрим сомсалартайерланади. Хамиртурушсиз сут, ёғ ва тухум қўшиладиган X. турли нонлар, патир, ўрама, зангза, чакчак, бўғирсоқ каби пиширикдар тайёрлащца ишлатилади. Бундай Хамирни тайёрлаш учун 1 кг ун, 2 стакан сут ёки широбча, 1 ош қошиғида сариёғ ёки эритилган қўй ёғи, 1 дона тухум ва 1 чой қошиғида туз керак бўлади. Агар X. фақат тухумнинг ўзида қориладиган бўлса, 1 кг унга 4—5 дона тухум керак бўлади. Хамиртурушли сут, ёғ ва тухум қўшиладиган Хамирдан турли булочкалар, пироглар, рулетлар тайерланади. Бундай Хамирни тайёрлашда барча масалликлар ун, сут, ёғ, туз, шакар, тухум, хамиртуруш ва б. бирданига қўшиб қорилади. Хамирни тоғоранинг ўзида иссиқ қилиб ўраб ошириш учун олиб қўйилади. Бундай X. учун 1 кг унга 35—40 г хамиртуруш, 2 стакан илиқ сут (ёки 1 стакан сут билан 1 стакан широбча ёки 1 стакан сут, 200 г сариёғ) керак бўлади. Агар тухумнинг ўзида қориладиган бўлса, 5—6 дона тухум, 2 чой қошиғида туз, 3—4 ош қошиғида шакар қўшилади. Айрим ҳолларда хамиртуруш ўрнига қатиқ ёки сметана қўшиш мумкин.

Loading...