ХАМИРТУРУШ

ХАМИРТУРУШ — хамирни ошириш учун ишлатиладиган ачитқи. Таркибида ачитқи бактериялари бўлган X. қўшиб қорилган хамир ферментатив жараёнлар таъсирида кўпчийди. Хонадонларда ошган хамирдан X. учун бир зувала олиб крлинади ва супрага ўраб қўйилади, кейинги хамирларга қўшилади. Ҳоз. даврда нон саноатининг ривожланиши билан махсус ачитқи бактериялари ердамида саноат усулида прессланган, суюқ ва қуритилган X. турлари ишлаб чиқарилади (буғдой унидан тайёрланган навли 100 кг ун учун 1 кг X. сарфланади) ва савдо дўконларида сотилади (яна қ. Бижғиш).

Loading...