ХАМСА

ХАМСАҚора денгиз ва Азов денгизи анчоус баликдари кенжа турларининг умумий номи. Қора денгиз Х. сининг уз. 13—15 см гача; Қора денгизда доимий яшайди; ёзда сувнинг юза қатламларида, қишда 70—80 м гача чуқурликда учрайди; Грузия ва Жан. Қрим соҳиллари яқинида қишлайди. Азов Х. сининг уз. 10—14 см, ёзда Азов денгизида тарқалади, қишлаш учун Қора денгизга ўтади. X. денгиздаги энг куп сонли балиқ; скумбрия, пеламидалар, белугалар, дельфинлар, сув қушларининг асосий озиғи ҳисобланади. 3—4 й. умр куради; 2й. да вояга етади. Илиқ мавсумда купаяди; 20—25 минг тухум қўяди. Овланади.

Prev Article

ХАМИРТУРУШ

Next Article

ХАМСАЧИЛИК