ХАМСАЧИЛИК

ХАМСАЧИЛИКШарқ халклари адабиётида достоннавислик шаклларидан бири; «Хамса» ёзиш билан боғлиқ адабий анъана. Низомий Ганжавий асос солган.

Ижодкорлар Низомий П«анж ганж»ини («Беш хазина») ташкил этувчи «Маҳзан уласрор», «Хусрав ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Ҳафт пайкар», «Искандарнома» достонларининг мавзуи, сюжет ва композицияси, қахрамонлари, вазни, жойлашиш тартибини сақлаган ҳолда мустақил асар яратганлар. Бу бадиий ижодда катта маҳорат мактаби саналган. Хамса достонларининг ҳар бири мавзуи, қаҳрамонлари, ҳатто қўйилган масалаларигача аниқликка эга бўлиб, бу жанрда ижод килган ёзувчи ўз маҳоратини ана шу анъанавий воситалар ёрдамида кўрсатиши, шу орқали ўз даври идеалларини ифодалаши лозим бўлган. Анъанага кура, хамсадаги 1достоннинг асосини фалсафийахлоқий масалалар ташкил этган. 2—3достонлар севги оркали акс эттирилган ижтимоиймаънавий масалаларни ёритувчи мавзу асосида уюшган. 4достон саргузашт асар бўлиб, унда адолатли шоҳ масаласи кўтарилган. Сўнгги достон аввалгиларининг хулосаси, умумлашмаси бўлиб, унда ижодкорнинг маънавийахлоқий, ижтимоийсиёсий, фалсафий карашлари акс этган. Шарқда бадиий қиммати турлича бўлган 50 дан ортиқ хамсалар вужудга келган. Хамсанинг алохида достонларига жавоблар ҳам ёзилган. Пекин бизгача бу асарларнинг ҳаммаси ҳам етиб келган эмас. Хамса достонларидан фақат биригагина жавоб ёзиб, юксак даражада шуҳрат қозонган ижодкорлар ҳам бўлган (Фузулий, «Лайли ва Мажнун»). Х. да энг кўп достонлар «Лайли ва Мажнун» мавзуида яратилган. Кейинги ўринларда тегишли равишда «Хусрав ва Ширин», «Маҳзан уласрор», «Искандарнома», «Ҳафт пайкар» мавзуидаги достонлар туради.

Хамсанавислар уз асарларида эпикроманик, қахрамонлик ёки суфийлик мавзуини биринчи уринга қўйганлар. Низомий Ганжавий «Хамса»сининг сюжет ва мавзулари турли халқлар бадиий адабиётларига таъсир этиб, 13 — 20-а. лар мобайнида 600 дан ортиқ асар яратилган.

Низомий «Хамса»сини форс тилида ёзган. Бошқа халклар X. анъанасини уз тилларида давом эттирганлар. Туркий, урду, пушту, курд, арман ва б. тилларда хамсалар яратилган. Даврлар утиши билан муайян ижтимоийсиёсий шароитда белгиланган мавзу, сюжет, композиция, образларга эга бўлган «Хамса» достонларининг мазмуни, таркиби ўзгариб борган. X. анъанаси Кавказорти, Ўрта Осиё, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон мамлакатларида давом эттирилган.

Туркий халқлар адабиётида Хамсачиликка қизиқиш 13—14-а. лардан бошланган. Қутб Хоразмий Низомийнинг «Хусрав ва Ширин» достонини, Ҳайдар Хоразмий шеърий шаклини сақлаган ҳолда айрим ўзгаришлар билан «Маҳзан уласрор» достонини туркий тилга таржима қилган. Туркий (узбек) тилида «Ҳайрат улаброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий» номлари билан 5 достон — «Хамса» яратган Алишер Навоий X. тараққиётига бекиёс ҳисса қўшган ва Хамсачиликни туркий халклар адабиётида Низомий даражасига кутарди. Бунда Навоий узигача булган буюк хамсанавислар — Низомий Ганжавий, Амир Хусрав Дехлавий ва Абдураҳмон Жомийларни узига устоз деб билди ва уларнинг Хамсачилик даги ғоявийбадиий анъаналарини маҳорат билан ривожлантирди. Хамсачиликни юқори поғонага олиб чиқди. Навоий Хамсачиликда анъанавий образлар ҳисобланган Фарҳод, Ширин, Дилором, Лайли, Мажнун, шоҳлардан Хусрав, Бахром, Искандар образларини янгича, уз даври адабиётининг инсонпарварлик ғоялари нуқтаи назаридан талқин этди. Навоий «Хамса»си турли халклар достончилигининг кейинги тараққиётига ижобий таъсир қилган. Ўзбек шоири ХожаМақсад улатвор»), турк шоири Ломий ва уйғур шоири Низорий («Фарҳод ва Ширин»), озарбайжон шоири Фузулий («Лайли ва Мажнун») узларининг достонларини Навоийнинг «Хамса» достонлари таъсирида яратганлар. Навоий «Хамса»си айни вақтда ўзбек адабий тилининг бойлиги, мукаммал ва рангбаранглигини ҳам намойиш этади.

Ад.: Бертельс Е. Э., Низами и Физули, М., 1962; Бертельс Е. Э., Навои и Джами, М., 1965; Ҳайитметов А., Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан, Т., 1970; Алиев Г., Темы и сюжеты Низами в литературах народов Востока, М., 1985.

Ҳабиб Абдуназар.

Loading...