ХАН

ХАН (Hahn), Ганн Отто (1879.8.3, Франкфурт Майн 1968.28.7, Гёттинген) — немис физиги ва радиокимёгари. Марбург ва Мюнхен университетларида ўқиган. Берлинда проф. (1910—34), Берлиндаги кимё интида директор (1938 й. дан), М. Планк жамияти президента (1946—60), фахрий президента (1960 й. дан). Асосий илмий ишлари радиоактивликни тадқиқ этишга бағишланган. Бир неча изотоплар ва янги радиоактив элемент — протактинийни кашф қилган (Л. Майтнер билан ҳамкорликда). Жаҳонда биринчи бўлиб табиий радиоактив элементларда ядро изомерияси ҳодисасини (1921), уран ядроларининг нейтронлар таъсирида бўлинишини топган (1938, Штрасман билан ҳамкорликда) (қ. Ядро реащияси). Нобель мукофоти лауреати (1945).

Loading...