ХАНИКОВ Николай Владимирович

ХАНИКОВ Николай Владимирович (1819.24.10, Калуга губернясининг Лихвинск уезди — 1878.3.11, Париж яқинидаги Рамбулье) — махсус топшириқ билан Бухоро амирлигига юборилган рус географи, шарқшуноси ва дипломати. Царское Селодаги лицей (1836)ни тугатиб шарқ тиллари (асосан, араб ва форс) ни мустақил ўрганган. Перовский экспедицияси (1839—40) таркибида Хива хонлигита. қарши уюштирилган ҳарбий босқинда қатнашган ва хонлик ҳақида жосуслик маълумотларини тўплаган. 1841—42 й. ларда жосуслик ниятидаги Бутенев миссияси таркибида Бухоро амирлигида бўлган. Закавказье ўлкаси Бош бошқармасининг дипломатик канделярияси ходими (1845—50). Рус геогр. жамияти Кавказ бўлими раҳбари (1850— 54), Табриз (Эрон)да бош консул (1854— 57), Хуросонга уюштирилган илмий экспедиция раҳбари (1858 — 59). 1860 й. дан умрининг охиригача Париж ва унинг атрофида яшаган. X. Туркистон, Бухоро, Эрон, Афғонистон, Кавказ халклари тарихи, этн. си, геоф. сига оид кўплаб асарлар ёзган.

Ас: Описание Бухарского ханства, С. П.6., 1843.

Лд.:Халфин Н. А., Рассадина Е. Ф., Ханыков — востоковед и дипломат, М., 1977; История Узбекистана в источниках и сообщениях путешественников и ученых (20 — 80е. годы XIX), Т., 1990; Ғаниев И., Мустанов К., Туркистон ва Н. В. Хаников, Бухоро, 1995.

Loading...