Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ХАНЬШУЙ

ХАНЬШУЙ, Ханьцзян, Цзюйхэ — Хитойдаги дарё, Янцзи дарёси ирмоғи. Уз. 1532 км, ҳавзасининг майд. 174 минг км2. Циньлин тизмасининг жан. ён бағирларидан бошланиб, Цзинхан текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 2000 м3/сек., ёзда тошади. Қирғокларида тошқинга қарши дамбалар қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Қуйи оқимида кема қатнайди.

Prev Article

ХАНЬ

Next Article

ХАОС