ХАРАЖАТЛАР

ХАРАЖАТЛАР, сарфхаражатлар, чиқимлар — товарларни и. ч. ва муомаласи жараёнида турли ресурслар (хом ашё, материаллар, меҳнат, хизматлар, маблағлар) сарфлари билан боғлиқ чиқимларнинг пул шаклидаги ифодаси. Асосан, и. ч. ва муомала Х. га бўлинади. Ишлаб чиқариш Х. и: дойми й X. — ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмига боғлиқ бўлмаган чикимлар (мас, ҳудудни қўриклаш, маъмуриятни, биноиморатларни сақлаш чиқимлари); ўзгарувчан X. — ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатиладиган хизмат ҳажмига боғлиқ бўлган чиқимлар, (мас, материаллар, хом ашё сотиб олиш, ишбай ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ сарфлар). Тўлиқ (умумий, ялпи) X. — доимий ва ўзгарувчан X. йиғиндиси; бевосита ишлаб чиқариш Харажатлари (аниқ бир маҳсулотни и. ч. билан боғлиқва унинг таннархига киритиладиган чиқимлар), эксплуатация Харажатлари — машина, ускуна, транспорт воситалари ва б. дан фойдаланиш билан боглиц чикимлар. Муомала Харажатларга қўш им ча муомала чиқимлари (и. ч. жараёнларини муомала соҳасида давом этиши — қадоқлаш, сакдаш, сотиладиган жойга элтиш ва б. билан боғлиқ) васоф муомала чиқимлари (бевосита олдисотди операциялари билан боғлиқ) X. киради. Муомала X., одатда, истеъмолчилар учун (транспортэкспедиторлик чиқимлари, божхона божи тўлаш, порт солиқ ва йиғимларини тўлаш, банк хизматлари учун чиқимлар, вакиллик Х. и), ишлаб чиқарувчилар учун (савдосотиқ бўлинмасини сакдаш, маркетинг тадқиқотлари, реклама, транспортэкспедиторлик чиқимлари, воситачиларга ҳақ тўлаш, сотишдан оддинти сервис ва техника хизмати учун чикимлар, банк операциялари бўйича харажатлар, вакиллик харажатлари ва б.) ва савдо учун (товарни харид қилиш, ташиш, сакдаш ва сотиш билан боғлиқ чиқимлар) алоҳида ҳисобкитоб қилинади.

Ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини тахдил қилишда «муқобил X.» тушунчаси (агар ҳозирги мавжуд и. ч. ўрнига муқобил и. ч. бўлганида олиниши мумкин бўлган қиймат) қўлланади. Бу Х. га фоизлар ва мулкдорга тўланадиган ҳақ ҳам киритилади. Харажатларни қисқартириш фойдани кўпайтиришнинг муҳим талаби ҳисобланади.

Алишер Ваҳобов.

Loading...