ХАРАРЕ

ХАРАРЕ (1982 й. гача Солсбери) — Зимбабве пойтахти. Матабеле платосида 1400 м баландликда жойлашган. Икдими субтропик, янв. нинг ўртача траси 21°, июлники 16°, йиллик ёгин 800 мм дан зиёд. Аҳолиси 1,4 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), асосан, африкаликлар, қисман европаликлар. Т. й. орқали Ҳинд океани соҳилидаги Мапуту ва Бейра портлари билан боғланган. Автомобиль йўллари чорраҳаси. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.

X. — мамлакатнинг муҳим савдосаноат ва молия маркази. Металлсозлик, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат (тамаки, шакарқанд, ёғмой, ун тортиш, пиво ва б.) саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқарилади. Тамаки маҳсулотларининг йирик бозори. Шаҳар олтин ва хром қазиб олинадиган рн маркази. университет, илмий муассасалар, йирик ўқув маркази, Миллий санъат галереяси, музейлар, кутубхона, Миллий боғ бор. Шаҳарга 1890 й. да асос солинган.

Loading...