ХАРАХОТО

ХАРАХОТО (мўғулча — Қора шаҳар) — Эдзина (ёхуд Хэйжунчен) шаҳарқалъа харобаси, Ғарбий Ся давлатининг ЭдзинГол дарёси қуйи оқими бўйидаги ҳарбий округларидан бирининг маркази. Дастлаб 11-а. бошидаги ёзма манбаларда қайд этилган. 1226 й. Чингизхон томонидан вайрон қилинган. П. К. Козлов бошчилигидаги рус археологик экспедицияси томонидан (1908, 1909, 1926 й. ларда) тадқиқ этилган. Тўғри тўртбурчак тархли (440×360 м) шаҳар — бурж, миноралари, истеҳкомлари, субурганлари (буддавий диний иншоотлар) бўлган пахса девор билан ўралган. Дўкон, устахона, турар жой, омборхоналар харобалари сақланган. Шаҳар атрофида экинзорлар, суғориш каналлари, чорбоғлар жойлашган. Кўплаб меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик буюмлари, турли ҳужжатлар, хитой тангалари, Юань сулоласи томонидан жаҳонда илк маротаба чиқарилган қоғоз пуллар топилган. Субурганлардан бирида Будда динига оид буюмлар (гравюра, ҳайкаллар), тангут, тибет, хитой тилларида битилган 2000 жилддан зиёд китоблар ва қўлёзмалар, тангут ёзувини ўқишда асос бўлган тангутхитой луғати ва б. чиққан. Харахото топилмалари СанктПетербургдаги Давлат Эрмитажида сакданади.

Loading...