ХАРИ

ХАРИ (қурилишда) — иморат тўсинлари остидан кўндалангига қўйиладиган асосий ёғоч. Тўсинларга нисбатан узунроқ ва йўғонроқ, асосан, думалоқ кесимли бўлади. Баланд ва пишик навли дарахтлар (терак, қарағай, қайрағоч, игна баргли дарахтлар ва б.)дан тайёрланади. X. боп ёғоч олиш учун дарахт танаси зарур узунлиқда кесиб олинганидан сўнг пўстлоғи шилиниб, салқин жойда астасекин қуритилади. Харилик ёғоч иложи борича дарз кетмаган, ёрилмаган бўлиши лозим. X. диаметри (йўғонлиги) 15—30 см, уз. 5—7 м бўлади. Диаметри бўйига монанд қилиб (қанча узун бўлса, шунча йўғон ёғоч) танланади. Шунда у тўсинлар оғирлигидан эгилиб кетмайди. Дарахт танасининг бутоклари, шохшаббалари кесиб ташланиб, пўстлоғи шилингани хода (узуни Хари ликка ярайди), калтакалта килиб кесилган бўлаклари ғўла деб аталади.

Ад.: Қосимов Э., Қурилиш ашёлари, Т., 2004.

Loading...