ХАРИД ҚОБИЛИЯТИ

ХАРИД ҚОБИЛИЯТИ — 1) мамла кат пул бирлигининг муайян микдордаги товар ва хизматларга айирбошланиш қобилияти, пул бирлигига сотиб олиниши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар микдори. Пулнинг Харид қобилияти, биринчи навбатда, товарлар нархи ва хизматлар учун белгиланган тарифларга, шунингдек, инфляциягд. боғлиқ. Мас, нархлар 2 марта ошганда пулнинг Харид қобилияти 2 марта пасаяди.

Пулнинг Харид қобилияти паритети икки (ёки бир неча) валюта ўртасида муайян товарлар ва хизматлар тўпламини харид этиш қувватлари нисбатини, бошқа мамлакатларнинг пул бирликларида ифодаланган бир мамлакат пул бирлигининг харид қуввати нимага тенг эканлигини кўрсатади. Mac, бир хил товарлар тўплами АҚШда 1000 доллар, Германияда 2000 евро турса Харид қобилияти паритети 1 доллар=2 евро ёки 1 евро = =0,5 доллар бўлади;

2) фирма, хонадон ва давлатнинг ўз қўлида бўлган пул маблағларига мое ҳолда мамлакатда шаклланган товарлар нархи ва хизматлар тарифлари даражасида сотиб олишга қодир бўлган товарлар ва хизматлар миқдори. Аҳолининг Харид қобилияти даромадлар даражасига ва бу даромадда харид учун ажратилиши мумкин бўлган қисм миқцорига боғлиқ. Товарлар нархи ва хизматлар тарифлари қийматлари ҳам муҳим роль ўйнайди (яна қ. Аҳоли харажатлари).

Loading...