ХАРИТАГРАФИК ПРОЕКЦИЯЛАР

ХАРИТАГРАФИК ПРОЕКЦИЯЛАР — Ер эллипсоиди сирти ёки унинг бирор қисми юзасини хариталар чизиш мақсадида текисликда математик асосланган тасвирлаш усуллари. Шар ёки эллипсоид сиртини текисликка ёйганда устмауст тушган ва очиқ жойлар ҳосил бўлади. Ер юзасини текисликда тасвирлаганда 2 асосий талаб, яъни тасвирнинг бир хиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш талаб этилади. Уларни бажариш учун узилган жойларда тенг чўзиш ва, аксинча, буришиб қолган (яъни, устмауст тушган) жойларда тенг сиқиш ишлари бажарилади. Харитаграфик тасвирда улар натижасида узунлик, бурчак, майдон ва шакл хатоликлари (бузилишлар) юзага келади. Узунликлар хатосида харитадаги чизиқларнинг масштаби уларнинг ҳолати (ўрни) ҳамда йўналиши ўзгариши билан ўзгаради. Харитадаги бурчаклар Ер юзасидаги бурчакларга тенг бўлмайди. Бурчаклар хатоликлари контурлар шаклидаги хатоликни келтириб чиқаради. Майдонлар хатолиги натижасида харитадаги майдонлар масштаби жой ўзгариши билан ўзгаради. Шакл хатолиги натижасида объектларнинг харитадаги шакли жойдаги ўзига мое географик объектларнинг шаклига ўхшамайди. Харитаграфик проекциялар назариясида Ер эллипсоиди юзасидаги чексиз кичик доирачалар текисликда эллипс билан тасвирланади вахатоликлар эллипс и деб юритилади.

Харитаграфик проекциялар назариясининг тараққиёти геодезия, астрономия, геогр. ва мат. нинг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Унинг илмий асослари Юнонистонда (мил. ав. 6—1-а. ларда) яратилган. Жумладан, Милетлик Фалес (мил. ав. 6-а.) юлдузлар харитасини тузишда гномоник проекцияни ишлаган. Ернинг шарсимонлиги аниклангандан сўнг Харитаграфик проекциялар янада ривожланди ва географик хариталар тузишда (Гиппарх, Птолемей, Беруний ва б.) кенг қўлланилди. 16-а. дан географик тадқиқотлар кенгайиб, янги Харитаграфик проекциялар тузила бошланди (Меркатор проекцияси). 17— 18-а. ларда Харитаграфик проекциялар топографик хариталар тузиш асосида тараққий этди (Р. Бонн, Ж. Кассини, И. Ламберт ва б.). 19-а. дан ҳарбий харитаграфия юксалиб, Харитаграфик проекцияларнинг математик асоси тез ривожланди (К. Гаусснинг геодезик проекцияси). А. Тиссо Харитаграфик проекциялар даги хатоликларнинг умумий назариясини берди. Л. Эйлер, Ф. И. Шуберт ва б. нинг асарларида Харитаграфик проекцияларнинг янги гурухлари, таснифи, умумий назарияси масалалари ишлаб чиқилган.

Харитаграфик проекциялар хатоликлар хусусиятларига кура тенг бурчакли, тенг майдонли ва ихтиёрий проекцияларга бўлинади. Тенг бурчакли проекцияларда бурчаклар ва харитада кўрсатилган контурлар шакли хатосиз тасвирланади. Улардан навигация хариталари (денгиз, авиация, йўл хариталари)ни тузишда кўпроқ фойдаланилади. Бироқ тенг бурчакли проекцияларда майдонлар бўйича хатоликлар катта бўлади. Тенг майдонли проекциялар майдонларнинг ҳақиқий қийматини (эквивалентлигини) сақлаб қолади. Ихтиёрий проекциялар орасида тенг ораликли проекциялар кўпроқ учрайди. Уларда масштаб бош йўналишлар, мас, меридиан ёки параллеллар бўйича ўзгармас ва бош масштабга тенг. Эллипсоид ёки шар юзасини харитага тушириш вақтида текислик, цилиндр, конус, конуслар серияси ва б. геометрик шакллар ёрдамчи юзалар сифатида хизмат қилади. Цилиндрик проекцияларда ёрдамчи геометрик юза бўлиб, эллипсоид ёки шар сиртига уринма ёки кесувчи цилиндрнинг ён томон сирти, конус л и проекцияларда эллипсоид ёки шарга уринма ёки уни кесувчи конуснинг ён томон сирти, азимутал проекцияларда эллипсоид ёки шар сиртига уринма ёки уни кесувчи текислик ҳисобланади. Харитаграфик тўрларнинг кўриниши, меридиан ва параллелларнинг шакли, улар ўртасидаги оралиқлар қиймати Харитаграфик проекциялар усулига боғлиқ бўлади. Ёрдамчи юзани эллипсоид ёки шарнинг кугбий ёки экваторга нисбатан ориентирлашга кўра Х. п. норм ал (тўғри), кўндаланг вақийшиқ проекцияларга бўлинади. Бир ёки бир нечта дастлабки асос қилиб олинган проекцияларни қайта тузиш йўли билан ҳосил қилинган псевдоцилиндрик, псевдо конуел и, псевдоазимута л ва б. проекциялар шартли проекциялар ҳисобланади. Булардан ташқари, ҳар қандай ҳудуд учун керакли проекцияни танлаб олишга имкон яратувчи Харитаграфик проекцияларнинг махсус атласлари мавжуд. Улар ёрдамида компьютер орқали мақбул тўр осон топилади, хусусиятларни тезда баҳолаш зарурати бўлса, интерактив режимда уларнинг шакли бошқа кўринишга келтирилади ҳамда ўзгартириш имкони бўлади. Харитаграфик проекцияларни танлашда ҳудуднинг географик ўрни, катталиги, ташқи кўриниши, хатоликлар хусусияти, узунлик, бурчак ва майдонлар хатоликлари, уларни тақсимланиши ва б. ҳисобга олинади.

Дунё хариталарини тузишда, одатда, цилиндрик, псевдоцилиндрик ва кўп конусли проекциялар, ярим шарлар хариталарини тузишда азимутал, материк хариталарини тузишда ҳам, асосан, азимутал проекциялар асос қилиб олинади. Ўзбекистон хариталари нормал (тўғри) тенг бурчакли ва нормал (тўғри) тенг ораликли конусли проекцияларда тузилади [мас, Ўрта Осиё ва Қозоғистон ўқув табиий харитаси (2004 и.)]. Топографик хариталар ГауссКрюгерларнинг кўндаланг цилиндрик проекциясида, денгиз хариталари Меркатор проекциясида тузилади. Умуман, цилиндрик проекциялардан экваторга нисбатан симметрик ёки унга яқин жойлашган, шунингдек, узоклик бўйича чўзилган ҳудудлар учун, конусли проекциялардан ўрта кенгликлардаги ҳудудлар учун, азимутал проекциялардан қутбий ўлкаларни тасвирлашда, кўндаланг ва қийшиқ цилиндрик проекциялардан меридианлар бўйлаб чўзилган ҳудудларни, кўндаланг ва қийшиқ азимутал проекциялардан қиёфаси айланага яқин ҳудудларни тасвирлашда фойдаланилади.

Ад.: Берлянт А. М., Картография, М., 2002; Бугае вс кий Л. М ., Математическая картография, М., 1998; Эгамбердиев А., Картография, Т., 2000.

Loading...