ХАРЬКОВ ВИЛОЯТИ

ХАРЬКОВ ВИЛОЯТИУкраина тар кибидаги вилоят. 1932 й. 27 фев. да ташкил этилган. Майд. 31,4 минг км. Аҳолиси 2,9 млн. кишига яқин (2004), асосан, украинлар ва руслар. Шунингдек, яҳудий, белорус, татар ва молдаванлар ҳам яшайди. 1 км2 га 94 киши тўғри келади. Шаҳар аҳолиси 73%. Муҳим шаҳарлари: Изюм, Лозовая, Балаклея, Купянск, Люботин, Волчанск, Мерефа, Чугуев, Готвальд. 25 маъмурий туманга бўлинган. 15 шаҳар, 62 шаҳарча бор. Маркази — Харьков ш.

Табиати. Харьков вилояти Украинанинг шим. шарқий қисмида. Ер юзаси қия текислик бўлиб, дарё, жарликлар билан ўйилган. Шим. шарқий чеккаси кирдан иборат (бал. 236 м гача), жан. да эса Донецк кряжининг этаклари (бал. 230 м) жойлашган. Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси —7,2 дан —8,4° гача, июлники 20—21,4°. Йиллик ёғин 457— 568 мм. Харьков вилояти ҳудудида 200 га якин дарё, 5 сув омбори ва кўллар бор. Тупроқлари қоратупроқ, ўтлоқ ва ботқоқ тупроклар. Ҳудудининг 18% ўрмонзор (эман, жўка, заранг, қайрағоч, тоғтерак, ёввойи нок усади). Ҳайвонлардан елик, қобон, лось, бўри, тулки, қуён, бўрсиқ, сассиқкўзан; қушлардан бедана, бойқуш, каклик, лайлак яшайди.

Вилоятда 600 дан зиёд саноат корхонаси бор. 14,1 минг кичик корхона фаолият кўрсатади. Саноат и. ч. да машинасозлик ва металлсозлик етакчилик қилади (вилоят саноат маҳсулоти ҳажмининг 33,5%), озиқ-овқат саноати (18,0%), электроэнергетика (22,2%), ёқилғи саноати (14,5%), қурилиш материаллари и. ч. (3,1%) ва енгил саноат (0,9%).

Вилоят мамлакатнинг асосий машинасозлик марказидир. Бу ерда, таркиби 10 корхонадан иборат бўлган йирик тракторсозлик мажмуаси тузилган. Қ. х. машинасозлиги вилоят иктисодиётида етакчи ўринни эгаллайди. Харьков вилоятида гидравлик, буғ ва газда ишлайдиган турбиналар, турбогенераторлар ишлаб чикарилади. АН72, АН140 русумли самолётлар халқаро авиасалонларида машҳур. Шунингдек, станоксозлик маҳсулотлари (йўнувчи ва агрегат станоклар) жаҳон бозорида юқори бахрланади.

Вилоятда Украина газининг 40% қазиб олинади. Харьков вилояти ҳудудида баланс заҳираси 310 млрд. м3 бўлган 42 та газ ва газконденсат конлари мавжуд. Бир йилда 7 млрд. м3га яқин газ қазиб олинади. Марказлашган электр стяларининг умумий қуввати 3179 МВт.

Вилоятда гўшт саноатига транши 11 та ва сут саноатига қарашли 26 корхона; 11 қанд, 6 спирт ва ликёрарақ и. ч., 5 пивочилик, 59 нонбулка маҳсулотлари и. ч. корхоналари, 21 озиқ-овқат моллари, 9 университетортиш заводлари, 3 ёгмой тармоқ корхоналари ва б. ишлаб турибди.

Қ. х. да дон, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка, техника экинлари, экилади. Боғ, токзорлар бор. Сутгўшт чорвачилиги, паррандачилик, ривожланган. Украинадаги энг йирик «Слобожанка» чўчқачилик мажмуйи (600 минг чўчқа) ишлаб турибди. Асосий транспорт тури — т. й. (уз. 1520 км). Автомобиль йўллари уз. 9,3 минг км.

Вилоятда 212 и. т. муассасаси, 6 театр (шу жумладан, 3 академик театр), филармония, орган ва камера мусиқаси уйи, цирк, 32 музей (шу жумладан, тарих ва бадиий музейлар), кутубхоналар (шу жумладан, Давлат илмий кутубхонаси), 78 эстетик тарбия мактаби, 800 клуб ва маданият уйи, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғи бор. Маданият академияси, санъат инти, маданият, мусиқа, бадиий ўрта махсус билим юртлари фаолият кўрсатади. Вилоят ҳудудида 2250 дан зиёд тарихий ва маданият ёдгорлиги давлат муҳофазасига олинган.