ХАРРАТОВ

ХАРРАТОВ Матюсуф (тахаллуси Чокар) (1889, Хива, Шайхлар қишлоғи — 1952, Тошкент) — хонанда, созанда (чанг, танбур), бастакор, шоир. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1944). Харратов Матёқубнинг ўғли. Ёшлигидан мусиқачи ва шоирлар муҳитида ўсган. Хоразмда биринчи мусиқа мактаби ташкилотчиси ва раҳбари (Хива, 192328), Самарканддаги мусика ва хореография интида ўқитувчи (192832), Ўзбекистон радиоси (Тошкент, 1935—37) ва Навоий театри (1937—50)да созанда. Москвадаги ўзбек санъати декадаси қатнашчиси (1937). X. қўшиқ («Севикли Ватан», «Баҳодир йигитлар», «Эй мехрибоним» ва б.), «Колхоз марши» каби куйлар муаллифи. Чанг диапазонини кенгайтириб (хроматик товушқатор тузиб), уни такомиллаштириш устида ишлаган (1935). Б. Раҳмонов билан ҳамкорликда «Хоразм мусикий тарихчаси» китобини ёзган (М., 1925). Чокар тахаллуси билан ёзган шеърлари ўзи тузган қўлёзма девон ва турли баёзларга киритилган, вақгли матбуот ва тўпламларда нашр қилинган. Шеърлари демократик ва маърифатпарварлик гоялари билан сугорилган. Ўғли Фозил X. — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, замонавий чанг ижрочилик мактабининг асосчиси.

Ас: Шеърлар, Т., 1974.

Ад.: Олимбоева К., Аҳмедов М., Ўзбекистон халқ созандалари, Т., 1959.

Loading...