
ХАРРАТОВ
ХАРРАТОВ Матёқуб Қурбон харрот (дурадгор) угли (1867, Хива — 1939, Урганч) — халқ созандаси (танбур, дутор, ғижжак), мақомчи, хаттот. Худойберган муҳркан, Ниёзжон Хўжа ва Комил Хоразмийларнинг шогирди ва издоши. Комил Хоразмий ихтиро этган «Танбур чизиғи»ни такомиллаштиришда ва унинг воситасида Хоразм мақомларини нотага олишда ижрочи, тадқиқотчи ва хаттот сифатида Муҳаммад Расул Мирзабоши билан ҳамкорлик қилган (188691). Муҳаммад Раҳим II саройида созанда ва мақомчилар устози (18881906). Хива мусиқа мактабида ўқитувчи (1923 — 28), Созчилар уюшмаси ансамбли (1928—32) ва Урганч театри (1932 — 39)да созанда. Харратовдан Санъатшунослик инти ходимлари Е. Романовская, Ил. Акбаровлар 1934 й. танбур ижросида Хоразм мақомларининг чолғу йўлларини ёзиб олган («Хоразм классик мусиқаси», Т., 1939). Ғижжак учун «Харротий» номли куй яратган.
Ад.: Олимбоева К., Аҳмедов М ., Ўзбекистон халқ созандалари, Т., 1959.