ХАРСАНГТОШ

ХАРСАНГТОШ — кўпинча оҳактош, доломит, қумтош, баъзан фанит каби тоғ жинсларининг ажратиб олинадиган нотўғри шаклли (кўндалангига 15 — 50 см) бўлаклари. X. тайёрлаш учун қисилишга мустаҳкамлик чегараси 100 Мн/м2 (1000 кгс/см2)гача бўлган тоғ жинсларидан фойдаланилади. Харсангтошлар пойдеворлар остига солишга, эҳромлар, ёрдамчи деворлар, канализация, каналлар, гидротехник иншоотлар ва б. қуришда ишлатилади. Илгариги вақтларда тегирмон тошлари сифатида кенг фойдаланилган. X. ўтмишда кўпинча очиқ усулда, кам ҳолларда ер остидан ажратиб олинган. Қадимда X. кенг кўламда Хитой, Миср, Месопотамия, Юнонистон, Римда, ўрта асрларда ҳоз. Ўрта Осиё ҳудудида оддий усудда қазиб олинган. 18-а. дан X. олишда бурғилаб портлатиш усулидан фойдаланила бошлади.

Loading...