ХАРТУМ

ХАРТУМ — Суданнинг пойтахти. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, савдомолия, саноат ва маданият маркази. Кўк Нилнинг чап ва Оқ Нилнинг ўнг соҳилида, улар қўшилган ерда 380 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 1 млн. киши (1998). Иқлими тропик, қуруқ ва иссиқ, янв. нинг ўртача траси 23°, июлники 32°. Йиллик ёғин 160 мм. Транспорт йўллари чорраҳаси, дарё порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Хартумда хорижий ва давлат банклари, савдо фирмалари штабквартиралари жойлашган. Озиқ-овқат, пахта тозалаш, трикотаж, тўқимачилик, кўнтери, резинатехника, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. университет, Қоҳира университети филиали, театр ва музейлар бор.

Шаҳарга 1822 й. да мисрликлар ҳарбий лагерь сифатида асос солган, 1825 й. дан Судан пойтахти. 1898 й. да инглизлар босиб олган. 1956 й. дан мустакил Судан пойтахти. Меъморий ёдгорликларидан Республика саройи (1889), Жоме масжиди (1900) ва б. сакланган.

Loading...