ХАСМОЛ

ХАСМОЛ, милкак, панариций — қўл бармоғи тўқималарининг ўткир йирингли яллиғланиши. Кўпинча бармоқнинг охирги (тирноқ) фалангасидаги майда жароҳатга (ёриқ, тирналган, тикан, зирапча кирган, пичоқ кесган, санчилган) йиринглатувчи микроблар киришидан пайдо бўлади. Яллиғланиш юзада (терида, тирноқ яқинида) ва чуқур (тери остида) пайда, бўғимда, суяқца бўлиши мумкин.

Юза Х. да йиринг эпидермис остида йиғилади; атрофидаги тери қизаради, оғрийди (асосан, ачишиш сезилади). Пуфак астасекин катталашади, бунда йирингли яллиғланиш камданкам ҳолларда чуқурроқ жойлашган тўқималарга ўтади. Тирноқ яқинидаги Хасмолда йирингли пуфак тирноқ гардиши терисида ҳосил бўлади. Агар йиринг тирноқ илдизи остига ўтса, тирноқ ости Хасмоли дейилади ва бу, одатда, тирноқ кўчиб тушгандан сўнг йўқолади.

Чуқур X., одатда, бармоқнинг кафт юзасида, аввалига тери остида пайдо бўлади. Бу юзадаги тери қалин бўлганидан унинг остида ҳосил бўладиган йиринг узоқ вактгача ташкарига ёриб чиқа олмайди, натижада пайга, бўғимларга ва суякка ўтади, баъзан уларни бир вақтнинг ўзида шикастлантиради. Бунда кучли оғриқ пайдо бўлади, касалланган бармоқ безиллаб туради. Бармоқни қимирлатганда, уни букиб ёзганда оғриқнинг кучайиши Хасмолнинг пай ёки бўғимга ўтганлигини билдиради.

Хасмолнинг ҳар қандай шакли ва айниқса, чуқур X. нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Хасмолнинг олдини олишда бармокларни шикастланишдан асраш, қўлни тоза тутиш, тирноқ олшпда эҳтиёт бўлиш зарур. Бармоқ териси салгина шикастланганида уни тоза сув билан ювиб, йод, спирт суртиш ва ўша жойни стерил бинт билан боғлаш лозим. Хасмолни ўз билгича даволаш ярамайди.

Давоси: консерватив муолажалар (УВЧ, ультратовуш, кварц) ўтказилади, агар улар наф бермаса жарроҳлик усули қўлланилади.

Loading...